Март ойида ҳам Ўзбекистон 11 тонна кўрсаткич билан дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди. Февралда 12 тонна қимматбаҳо металл сотилганди.
Март ойида Ўзбекистон 1,35 млрд долларлик, йил бошидан буён эса 2,66 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бу мамлакат умумий экспортининг 41,7 фоизини ташкил этади.
Февраль ойида Ўзбекистон 12 тонна қимматбаҳо металл сотган ҳолда дунёда энг кўп олтин сотувчига айланди. 2023 йилда мамлакат олтин сотиш бўйича иккинчи бўлганди.
Ўзбекистоннинг товар айланмаси 2023 йилда 23,8 фоизга ошиб, 62,6 млрд долларни ташкил этди. Савдо тақчиллиги рекорд даража — 13,7 млрд долларга етди. Экспортнинг учдан бир қисмини рекорд даражада сотилган олтин ташкил этди. Озиқ-овқат, нефть ва газ импорти кескин ошди.
2023 йилнинг 11 ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд долларга (+26,2 фоиз) етди. Импорт экспортдан қарийб 11 млрд долларга ошди. Олтин экспорти 2,3 баравар кўпайиб, рекорд даража — 8,1 млрд долларни ташкил этди. Самолётлар, автомобиллар, нефть ва бошқа ресурслар импорти юқорилади.
2023 йил октябрь ойида Ўзбекистон 11 тонна олтин сотиб, бу бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг